Ўзбекистон: Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш бўйича экспертлар муҳокамаси

Бугун Юристлар Халқаро комиссияси (ЮХК), БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасинингМарказий Осиё бўйича минтақавий бўлими ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорликда ЎзбекистондаНогиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш бўйича экспертлар муҳокамасини ўтказди.

This press release is also available in English

Муҳокама давомида иштирокчилар Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинганидан кейин Ўзбекистоннинг устувор вазифаларини кўриб чиқди. Миллий ва халқаро экспертлар, шу жумладан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари қўмитаси аъзолари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва экспертлар Конвенция мажбуриятларини самарали бажариш учун қилиниши керак бўлган асосий ишларни муҳокама қилди. Муҳокама якунида Конвенция томонидан кафолатланган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

“Ногиронлар ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш тенг имкониятлар ва инклюзив ижтимоий муҳитни яратишни талаб қилади. Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиб, бу мажбуриятларни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди. Европа Иттифоқи бу қадамни олқишлайди. Биз давлатнинг бу борадаги саъй -ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва Ўзбекистонда бундай муҳим халқаро ҳужжатни амалга ошириш бўйича Юристлар Халқаро Комиссияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз”, – дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан.

“Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилиниши инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқни амалга ошириш орқали ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш йўлида узоқ кутилган қадамдир. Ўзбекистон Конвенцияни ратификация қилиш билан ўз мақсадларини намоён этди, эндиликда уни зудлик билан амалга оширишни бошлаш муҳим”, – дейди ЮХКнингЕвропа ва Марказий Осиё учун минтақавий дастури раҳбари Роушин Пиллэй.

“Мазкур Конвенцияни ратификация қилиш ҳақиқатан ҳам муҳим қадамдир; у ҳукуматнинг Конвенция доирасидаги халқаро ҳамжамият олдида турган халқаро мажбуриятларни кўрсатади, ҳукумат имконияти чекланган инсонлар ҳаётини яхшироқ, инклюзив қилиш ва камситмаслик учун ўз тизимини, қонунларини такомиллаштиради. Шу билан бирга, бу қадам ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти, ишбилармон доиралар, халқаро ташкилотлар ва шахсларнинг бошқа кўплаб саъй-ҳаракатларини талаб қилади”, – дейди БМТнинг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси минтақавий вакили Ришард Коменда.

“Ўзбекистон томонидан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясининг ратификация қилиниши мамлакатдаги ислоҳотларнинг инклюзивлигини акс эттиради, миллий қонунчиликни амалга ошириш учун кенг имкониятлар ва ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоянинг самарали механизмларини очиб беради. Ногиронлиги бўлган шахсларни халқаро стандартларга мувофиқ қўллаб-қувватлайди. Ушбу халқаро жамоатчилик муҳокамасини фуқаролик жамияти вакиллари ва бошқа манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда ўтказиш, биз учун Ўзбекистонда ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бўлажак вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича халқаро тажриба алмашишимиз учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади”, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.

Тадбир Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Юристлар Халқаро Комиссияси (ЮХК), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқни қўллаш сифатини ошириш” (EQUAL) лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мақсади – фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш орқали, айниқса, Ўзбекистонда камситилишларга дучор бўлган гуруҳлар учун иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни тенг ҳимоя қилишга кўмаклашиш.

Маълумот учун:

Экспертлик муҳокамалари бу – миллий ва халқаро экспертлар учун фуқаролик жамияти институтларининг бу жараёнда иштирокини ошириш орқали халқаро ҳуқуқ ва стандартларнинг энг яхши ёндашувларини қўллаш бўйича фикр алмашиш учун мулоқот майдонидир. Бунда экспертлар камситилишдан ҳимояланмаган инсонларнинг асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари таъминланишини муҳокама қилади. Бу сафар ушбу «майдон»да асосий эътибор ногиронлар ҳуқуқларига қаратилди.

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни 2021 йил июнь ойида ратификация қилди.

Для более подробной информацией, просим обращаться:

Темур Шакиров, Катта ҳуқуқий маслаҳатчи, Юристлар Халқаро Комиссияси (ЮХК), [email protected]

Скачать:

Узбекский: Uzbekistan-Convention on the Rights of Persons with Disabilities-news-press release-2021-UZB

русский: Uzbekistan-Convention on the Rights of Persons with Disabilities-news-press release-2021-RUS

английский: Uzbekistan-Convention on the Rights of Persons with Disabilities-news-press release-2021-ENG

Translate »